
Ҳиндистоннинг Орисса штатида жодугарликда айбланган бир аёл ва унинг тўрт фарзанди калтаклаб ўлдирилди. ВВС хабарига кўра, ҳодиса юзасидан олти киши ушланган.
Исми Мангри Мунда бўлган аёл ва болаларининг жасадлари бир қишлоқдаги қудуқда топилган. Полиция бу ҳодисада кўпроқ кишининг қўли борлигидан шубҳаланмоқда.
Мунданинг болалари 1, 4, 7 ва 12 ёшда бўлган. Аёл ва фарзандлари аввалига калтакланган, сўнг болта билан чопилиб, қудуққа ташланган.
Штат полициясининг маълум қилишича, Ориссада 2017 йилда “жодугар ови” билан боғлиқ 99 та, ўтган йили эса 83 та ҳолат қайд этилган. Бундай ҳолатларда асосан бевалар нишонга олиниши, бундан мақсад эса уларнинг уйи ва ерига эга чиқиш экани айтилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар