
Ливия шарқидаги Тобрук шаҳарчасида жойлашган “Дор ас-Салом” меҳмонхонаси яқинида мина ўрнатилган автомобилъ портлаб кетди. Бу вақтда меҳмонхона биносида Ливия парламенти аъзолари мажлис ўтказаётган бўлган. Бу ҳақида “Sky News Arabia” телеканалига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар тарқатган.
Телеканалнинг маълум қилишича, бу меҳмонхона биносида Абдулла Абдураҳмон ат-Тоний тузган парламент штаб-квартираси жойлашган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатлангани маълум қилинган.
Маълумот учун, айни пайтда бош вазир Абдулла Абдураҳмон ат-Тоний ҳукумати ва унинг сиёсатидан норози бўлган мамлакат ғарбидаги исломий кучлар ўртасида сиёсий зиддиятлар кучайиб бормоқда. ОАВ хабарларида бу теракт ўша мухолифат кучлари томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.
Манба: kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар