date
views 5 221

Венесуэла ТИВ Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди, Мадуро Гуайдога чақириқ билан чиқди

Венесуэла ТИВ Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди, Мадуро Гуайдога чақириқ билан чиқди
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса АҚШ президенти Дональд Трампнинг республикадаги вазиятга эҳтимолий ҳарбий аралашув ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Трамп томонидан берилган баёнот Венесуэладаги давлат тўнтаришига уриниш ортида АҚШ турганини англатади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэла мухолифати АҚШ назорати остидадир. Арреаснинг таъкидлашича, АҚШнинг «бостириб кириши» БМТ низоми бузилиши ҳисобланади.
Венесуэла президенти Николас Мадуро эса мамлакат мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони республикага зарар етказмасликка чақирди. Бу ҳақда La Sexta хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, Гуайдо «нима қилаётгани тўғрисида» ўйлаб кўриши керак. Унинг қўшимча қилишича, Гуайдо ўзининг ҳозирги стратегиясидан воз кечиши керак. Мадуро Венесуэлада «фақат бир президент» борлигини таъкидлаб ўтди.

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо венесуэлалик ҳарбийлар томонидан катта қўллаб-қувватлов тақдим этилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Antena3 хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла мухолифатини мамлакат армияси томонидан катта ёрдам кутмоқда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэла ҳарбийлари «конституция тарафида» қолиши лозим. Гуайдонинг умид қилишича, Венесуэла армияси яқин вақт ичида уни қўллаб-қувватлайди. Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳамда Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Агентлик маълумотларига кўра, томонлар Венесуэлага халқаро ёрдам масалаларини муҳокама қилишган. Таъкидланишича, Трюдо ва Гуайдо Венесуэлада сайловлар ўтказиш муҳимлигини алоҳида қайд этганлар. Колумбия етакчиси Иван Дуке эса АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Caracol хабар берди.

Радиостанция маълумотларига кўра, етакчилар февраль ойи ўрталарида учрашув ўтказиши мумкин. Қайд этилишича, Дуке Трамп билан Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилишни хоҳлаяпти. Шу билан бирга, Дуке ва Трампнинг музокаралари Оқ уйда бўлиб ўтиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэла ТИВ Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди, Мадуро Гуайдога чақириқ билан чиқди