23:45 / 06.02.2019
5 029

Уй-жой нархи энг тез қимматлашаётган шаҳарлар номи маълум бўлди

Уй-жой нархи энг тез қимматлашаётган шаҳарлар номи маълум бўлди
2019 йилда дунё пойтахтлари орасида ҳашаматли уй-жойлар нархининг энг катта ўсиши Мадрид, Берлин ва Парижда кузатилган, дея хабар беради Knight Frank консалтинг компанияси.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ушбу шаҳарларда нархлар ўртача олти фоизга ошади.
Москвада қимматбаҳо кўчмас мулк тахминан беш фоизга ошиши мумкин, Санкт-Петербургда динамика нолга тенг бўлади.

Ҳашаматли кўчмас мулк қийматининг максимал пасайиши Гонконгда (минус 10 фоиз) прогноз қилинмоқда. Сидней, Лондон ва Нью-Йоркда нарх кўрсаткичлари ўртача икки фоизга ошади.

Ҳозирги кунда Европада ёки АҚШда нархларда консерватив ўсиш сурати сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, экспертлар баъзи экзотик ҳудудларда, хусусан, Маврики, Мальдив ороллари, Сейшел ва Таиландда кўчмас мулк нархининг сезиларли ўсишини кутмоқда.

Ярим йил аввал 2018 йилнинг июлида уй-жой нархи ошиши бўйича у қадар таниқли бўлмаган Ҳиндистоннинг Сурат шаҳри етакчилик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уй-жой нархи энг тез қимматлашаётган шаҳарлар номи маълум бўлди