13:03 / 07.02.2019
5 121

Россияда Ўзбекистон фуқаросига медаль топширилди

Россияда Ўзбекистон фуқаросига медаль топширилди
2019 йилнинг 6 февраль куни Челябинск области (Россия) губернатори Борис Дубровский ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Маргарита Павлова Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга тантанали равишда «Яхшилик қилишга шошилинг» («Спешите делать добро») медалини топширди.

ТИВ хабарига кўра, маросим область губернаторининг қароргоҳида бўлиб ўтган.

Фахрий ёрлиқда ёзилганидек, ватандошимиз «Россия Федерациясининг Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси билан мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун» медаль билан тақдирланди.

Медаль Челябинск областидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳар йили жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топширилади.

2018 йилнинг 31 декабрь куни Магнитогорск шаҳридаги турар жой биносида юз берган портлаш натижасида жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишга ошиқиб, қаҳрамонлик кўрсатган ва юксак мукофотга лойиқ топилган 19 нафар жанубий уралликлардан бири Оламафруз Абдуллаев бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари етиб келгунига қадар у саккиз нафар кишининг вайроналар остидан чиқишига ёрдамлашди, – деб хабар берди Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси (Урал федерал округи).

Куни кеча Оламафруз Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири номидан қимматбаҳо совға ва бош консулхонанинг фахрий ёрлиғини ҳам қабул қилиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни у Тошкентга учиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ўзбекистон фуқаросига медаль топширилди