Ноёб Ferrari 4,3 миллион еврога сотилди

  • 07 февраль 2019, 13:54
  • 1 979
  • Дунё
  • Ноёб Ferrari 4,3 миллион еврога сотилди
    1987 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Ferrari пойга машинаси Париждаги Sotheby’s аукционида 4,3 млн еврога сотилди.

    Аукцион 6 февраль кечки вақт анъанавий ретроавтомобиллар салони доирасида бўлиб ўтган. Аукционга 90 га яқин лот қўйилган, улар орасида Ferrari, Porsche, BMW, Bugatti маркаларининг турли йиллардаги люкс машиналари бўлган.

    Кўк рангдаги Ferrari машинаси Michelotto компанияси томонидан лойиҳаланган 19 та автомобилдан бири ҳисобланади. Суперкар 1995 ва 1996 йиллардаги “Ле-Ман 24 соати” пойгасида иштирок этган, 1995 йилда Anderstorp 4 Hours пойгасида ғолиб бўлган.

    Аукционда сотилган қимматбаҳо лотлар орасида 1966 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 275 Gtb/6 C ва Porsche 550 RS Spyder моделлари ҳам бўлган. Машиналар мос равишда 2,85 миллион ва 2,7 миллион еврога сотилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ноёб Ferrari 4,3 миллион еврога сотилди