
Италиянинг Gucci юқори сифатли либослар ишлаб чиқарувчиси дунёдаги энг машҳур мода бренди деб топилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.
Мода индустриясидаги истеъмолчилар юриш-туриши таҳлилига ихтисослаштирилган Lyst платформаси мутахассислари 12 мингта интернет-дўконларидаги олти миллион фойдаланувчининг онлайн-савдоларини ўрганиб чиқишди.
Чораклик ҳисоботга мувофиқ, Gucci энг талабгир бренд бўлган. Gucci Soho Disco bag тасмали сумкаси ва ушбу марка белгиси туширилган камар энг кўп қидирилган маҳсулотларга айланган.
Ўтган сафарги ғолиб дизайнер Виржил Аблонинг Off-White маркаси эса иккинчи ўринга тушиб қолган. Balenciaga учинчи, Moncler ва Fendi мос равишда тўртинчи ҳамда бешинчи бўлган.
Lyst 2018 йил ноябрь ойида Американинг кенг оммага мўлжалланган Supreme брендини дунёдаги энг қудратлиси деб топганди. Бу борада Champion спорт бренди иккинчи, Жанубий Кореянинг Fila компанияси учинчи ўринни эгаллаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар