
Австралия полицияси вояга етмаган қизларни мажбурий никоҳлаш билан боғлиқ 100 дан кўпроқ ҳолатни тергов қилмоқда. Қизлардан баъзилари 6 ёшга ҳам тўлмаган бўлган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу рақамлар айсбергнинг учи бўлиши мумкин. UNSW Youth Law Australia (YLA) директори Мэтью Килининг изоҳ беришича, никоҳ қуришга мажбурланувчи болалар ёрдам сўраб мурожаат қилишга қўрқадилар. Бошқа ҳолларда эса қизлар бор ҳақиқатни ошкор қилсалар, ота-оналари қамоққа жўнатилишлари мумкинлигидан хавотирланадилар.
Бундай ҳолатлар Австралиянинг ҳар бир штатида, бироқ энг кўп миқдорда Янги Жанубий Уэльсда аниқланган. Мисол учун, 15 ёшли Серена исмли қиз ота-онаси уни бошқа давлатдаги кекса қариндошига “оила ришталарини сақлаб қолиш” учун турмушга бермоқчи бўлганда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Ҳозирда Австралия ташқарисида қанча қиз турмушга чиқишга мажбурланаётгани номаълумлигича қолмоқда. YLA бундай келишувлар қурбонларига вазиятга эътибор жалб қилиш учун аэропортларда бақиришни тавсия қилмоқда.
Австралия қонунларига кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсни турмуш қуришга мажбурлаш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган жиноят ҳисобланади. Баъзи ҳолларда суд орқали никоҳ қуриш ёши чегарасини 16 ёшгача пасайтиришга эришиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар