
Италиянинг Неапол шаҳри полицияси энг хавфли жиноятчилардан бири, мафия ташкилоти бошлиғи Марко Ди Лаурони қўлга олди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
У 2 март куни ўтказилган махсус операция чоғида ҳибсга олинган. Неапол полиция бошқармаси бошлиғи Антонио Де Йезунинг айтишича, Ди Лауро қўлга олинаётганида қаршилик кўрсатмаган.
38 ёшли Ди Лауро Неаполдаги каморра жиноий тузилмаси бошлиғи ҳисобланади. 2005 йилда Италия ички ишлар вазирлиги Марко Ди Лаурони қидирувдаги ашаддий жиноятчилар рўйхатига киритган.
Қайд этилишича, Ди Лауро бир неча йил илгари ташқи кўринишини ўзгартириш учун жарроҳлик операциясини ўтказган, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таъқибидан қочиш учун бир неча бор аёллар кийимида юрган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар