14:08 / 22.03.2019
3 738

Японларга болаларни уриш таъқиқланади

Японларга болаларни уриш таъқиқланади
Япония вазирлар маҳкамаси болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда The Japan Times хабар бермоқда.

Янгилик болалар билан муносабатларда тартиб-интизомни таъминлаш мақсадида жиддий бузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиши керак, деб ёзади газета. Хусусан, гап ота-оналар, васийлар ва ижтимоий хизмат ходимларига ножўя ишлари учун жазо тариқасида болаларга нисбатан жисмоний куч қўллашни таъқиқлаш ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, болалар билан шуғулланувчи ижтимоий ҳимоя хизмати ходимлари ота-оналар ёки васийлар билан ишлайдиганлардан алоҳида фаолият юритади.

Кутилишича, аксарият ўзгаришлар 1 апрелга қадар кучга киради. Улар «10 ёшли Миа Курихара иши» ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққанидан сўнг муҳокама қилина бошланди. Февраль ойида қизча Тиба шаҳридаги ўз уйи ваннахонасида ўлик ҳолда топилган, бу расмийлар боланинг ёмон муносабатда бўлиш тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқишдан бош тортганидан кейин рўй берган. Тахминларга кўра, уни отаси ўлдирган.

Японияда болаларни тарбиялаш болага оғзаки ва руҳий таъсир кўрсатиш, деб кўрилади. Япониялик болаларни баъзан энг инжиқ болалар деб аташади, сабаби кўп ҳолларда ота-оналар қатъий тақиқлар қўймайди. Интизом, жамоада ишлаш қобилияти ва қоидаларга бўйсунишни улар мактабга чиқиши биланоқ ўргана бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японларга болаларни уриш таъқиқланади