Қозоғистон мамлакат пойтахти Остона шаҳри номини Нур-Султонга алмаштирди.
Мамлакат пойтахтининг номини ўзгартириш катта харажатларни талаб этади. «Альпари» ахборот-таҳлилий маркази директори Александр Разуваев томонидан маълум қилинишича, бу Қозоғистон иқтисодиётига тахминан 125 миллион долларга тушади.
«Пойтахт номини ўзгартириш арзон иш эмас. Бунинг учун кўп иш қилиш керак. Масалан, пойтахт аҳолисига янги ҳужжатлар беришга 80 миллион доллар, янги кўрсаткич ва белгилар учун камида 25 миллион доллар, янги хариталар учун 5 миллион доллар кетади», дейди Разуваев.
Унинг айтишича, Остона номи қайд этилган қатор қонун ҳужжатлари ва конституция ҳам янги таҳрирда чиқиши керак ва бу ишларга 15 миллион доллар сарфланади.
Қозоғистон Молия вазири Алихан Смаилов Остонанинг номини ўзгартириш учун кетадиган харажатлар ҳали ҳисоблаб чиқилмаганини ва пуллар давлат бюджетидан сарфланишини айтган.
Таъкидлаш керак, эндиликда Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб аталадиган шаҳар номи ҳозиргача 5 марта ўзгарган. Шаҳар бунгача Акмолинск, Целиноград, Оқмола ва Остона номлари билан аталган. Шаҳар 1998 йилдан буён Қозоғистон пойтахти ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради?
Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди