
Фото: Knews
25 март куни идораси тўққиз миллион доллар миқдорида қарздор бўлган Бег Сабурнинг иш кабинети Тожикистон Божхона қўмитаси томонидан муҳрланди, деб ёзади "Дарё" нашри.
Бег Сабурнинг ўзи эса, ходимларининг сўзларига кўра, Кўлоб шаҳрига кетган. Бироқ Тожикистон президентининг олтинчи қизи Зарина Раҳмоновага уйланган ўғли Рамз Зуҳуров ҳам кўринмай қолган. Бег Сабурнинг оилавий бизнеси ҳам унинг номига расмийлаштирилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Бег Сабурнинг таъқиб қилиниши ва ўғли билан яширинишига Рамз Сабурнинг Зарина Раҳмонова билан ажрашиши сабаб бўлган.
Шунингдек, хабарда таъкидланишича, Бег Сабурга Душанбе марказида Алоқа хизмати биносини қуриш учун жори йилнинг сентябрь ойигача муҳлат берилган. Бироқ қурилиш ишлари ҳали бошланмаган.
Шунингдек, Рамз Сабурнинг Эмомали Раҳмоннинг қизи Зарина Раҳмонова билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмаслиги ҳам мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар