06:00 / 28.03.2019
3 479

Қирғизистонда инсон умрини узайтирувчи ёғ яратилди

Қирғизистонда инсон умрини узайтирувчи ёғ яратилди
Фото: ЎзА
Қирғизистонда енгил ҳазм бўлувчи инновацион ёғ яратилди. «Кабар»нинг ёзишича, бу ҳақда мамлакатнинг «Миллат саломатлиги» миллий дастури директори Дмитрий Еделев сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат масалалари бўйича ташкил этилган анжуманда маълум қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Дмитрий Еделевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ёғни тозалаш жараёнида юзага келувчи глицидил ва унинг эфирини тақиқлаш бўйича ташаббус кўрсатади.

«Глицидил – бу жуда жиддий кансероген бўлиб, у Европа ва АҚШда тақиқланган. Бироқ, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида унга рухсат берилган. Қирғизистон глицидилга тақиқ қўйишда биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатади. Агар биз рациондан глицидилни олиб ташласак, саратонга чалиниш хавфини 37 фоизга қисқартирган бўламиз», — деган у.

Дмитрий Еделевнинг қўшимча қилишича, ЕОИИ миқёсида илк бор Қирғизистонда енгил ҳазм бўлувчи, кансерогенлардан ҳоли ёғ ишлаб чиқарилган бўлиб, у умрни узайтириш, юрак, қон-томир тизими фаолиятини яхшилаш ва холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Инновацион технологиялар асосида яратилган янги маҳсулот келгусида Россия бозорига экспорт қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда инсон умрини узайтирувчи ёғ яратилди