
Хитойнинг Хэнань провинциясидаги боғча тарбиячиси тарбияланувчиларни қасддан нитрит моддаси билан заҳарлаши оқибатида 23 нафар бола жабрланди. Бу ҳақда "Синьцзин бао" газетаси хабар қилди.
Қайд этилишича, воқеа Цзяоцзо шаҳар округида юз берган. Боғча тарбияланувчилари кўнгил айниш ва ҳушдан кетиш сабаблари билан касалхонага ётқизилган. Бу белгилар улар овқат истеъмол қилишганидан сўнг пайдо бўлган. Жами 23 нафар бола заҳарланган.
Маълум бўлишича, тарбиячи уларнинг овқатига азот кислотаси тузини қўшган. Полиция уни ҳибсга олган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар