date
views 4 041

Италия аҳолиси «учаётган» сигирни тасвирга олди (видео)

Италия аҳолиси «учаётган» сигирни тасвирга олди (видео)
Италиянинг Сардиния шаҳрида қутқарувчилар тошлар орасидаги «тузоқ»дан сигирни чиқариб олди, деб хабар қилади «Дарё».

Сигирни қутқариш операцияси акс этган видео Youtube’га жойлаштирилди. Сигир тоғ ёнбағридаги тошлар орасида тиқилиб қолган, лекин у ерга қандай тиқилиб қолганини ҳеч ким билмайди. Уни халос қилиш учун қутқарувчилар вертолётдан фойдаланган.

ОАВ хабарларига кўра, қутқарувчилар сигирни арқон билан боғлаб, вертолёт ёрдамида хавфсиз жойга олиб борди. Ҳайвон баландликдан қўрқмаслиги учун, кўзлари боғланган. Сигир қўрқувни сезмаган. Аммо муваффақиятли қутқарувдан сўнг, у ҳар эҳтимолга қарши ветеринар кўригидан ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия аҳолиси «учаётган» сигирни тасвирга олди (видео)