23:55 / 07.04.2019
6 798

Дунёдаги энг узун соч эгаси Хитойда яшайди

Дунёдаги энг узун соч эгаси Хитойда яшайди
Хитойнинг Сычуан вилоятида яшовчи 77 ёшли Акэ Ичжэн ўзининг узун сочлари билан қанча мақтанса арзийди. Ҳозирги кунда у дунёдаги энг узун сочлар соҳиби ҳисобланади. Қариянинг сочлари узунлиги бугунга келиб 5, 5 метрга етган.

Маълумот беришларича, отахон бундан 23 йил бурун соч олдиришни бас қилган. Ибодат қилувчиларнинг узун сочлар одам саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиб, ишлари бароридан келишини таъминлайди деган гапларига риоя қилишни маъқул топган. Ичжэн бобонинг айтишига кўра, қадимда ҳинду қабилаларининг ҳарбийликка олинган аскарлари сочларини олдириб ташлашлари билан саломатликлари ёмонлашиб, ишлари ўнгидан келишни бас қилган экан. Шунинг учун у соч олдиришни бас қилишга сўз берибди.

Аммо хитойлик бу қария баъзида узун сочларни парвариш қилишдан чарчаганини ҳам яшириб ўтирмади. Уларни ҳафтасига икки марта профессионал сартарошлар ёрдамида ювиш ва турмаклаш керак бўларкан. Бу амал уч соатдан кам вақт ўғирламайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг узун соч эгаси Хитойда яшайди