09:20 / 12.04.2019
3 775

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистондаги муаммоларда “мафия”ни айблади

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистондаги муаммоларда “мафия”ни айблади
Қирғизистонда мавжуд мафия клани ўғрилик, коррупция ва ёлғон қўллаган ҳолда мамлакат иқтисодиётига зарар етказмоқда. Бундай фикрни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков парламентдаги нутқида айтиб ўтди.

Жээнбековнинг таъкидлашича, жиноий клан вакиллари турли йўллардан фойдаланган ҳолда ўзларини оқлашга уринадилар, бу эса катта миқдордаги давлат қарзига олиб келган.

“Коррупциялашган шахслар саботажи ва баъзи сиёсий кучларнинг қаршилиги ҳолатлари учрамоқда. Уюшган мафия жиноий клани аъзоларининг коррупциявий қилмишлари мамлакатимизга катта зиён етказди”, деб айтган Қирғизистон раҳбари.

Жээнбеков гап нима ҳақида бораётганига аниқлик киритмаган. Бироқ ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида кўчаларга одамларни олиб чиқаётганлар хато қилаётганларини таъкидлаб ўтган.

Жээнбеков шунингдек, Қирғизистон “кўча тушунчалари” бўйича эмас, балки қонун бўйича яшашига ваъда берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сооронбай Жээнбеков Қирғизистондаги муаммоларда “мафия”ни айблади