
Фото: «Тенгринеwс.кз»
Режиссёр Тимур Бекмамбетов Татаристон президентининг ёрдамчиси Наталья Фишманга уйланди. Бу ҳақда «Тengrinews.kz»га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, никоҳ маросими «Қозон» оилавий марказида бўлиб ўтган. У ерда ФҲДЁ бўлими ҳам бор. Тўй фақат яқин қариндошлар ва дўстлар билан ўтказилган. Маросимдан сўнг Фишман ва Бекмамбетов Кабан кўли бўйида пикник ташкил қилган. Таклиф қилинганлар орасида йирик бизнесменлар ва юқори мартабали инсонлар ҳам бор.
Маълумотларга кўра, Фишман ва Бекмамбетовнинг ишқий муносабатлари 2018 йил ёзда бошланган. Бекмамбетов биргаликда тушган расмларини ижтимоий тармоққа жойлаган. Жуфтлик футбол чемпионати учрашувига ҳам бирга борган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар