
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев USM Holdings муассиси, тадбиркор Алишер Усмоновга “Дўстлик” орденини топширди, деб хабар берди Kun.uz Оқўрда матбуот хизматига таяниб.
РБК нашрининг маълумот беришича, Усмонов 1-даражали «Достик» ордени билан 2018 йил декабрда, ўша пайтдаги президент Назарбоевнинг фармони билан мукофотланган. Аммо орденни топшириш маросими олти ойдан сўнг ўтказилди.

Фото: akorda.kz
Бу Усмоновнинг Қозоғистон давлат мукофоти билан биринчи марта мукофотланиши эмас. У 2011 йилда 2-даражали «Достик» ордени билан мукофотланган. Ўша йили Усмоновга Жанубий Осетия Фахри ордени ҳам топширилган. Усмонов шунингдек, «Эл-юрт ҳурмати» (Ўзбекистон, 2018 йил) ва «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденлари (Италия, 2016 йил) билан мукофотланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар