17:17 / 29.05.2019
3 390

Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «ўзбек дўстлари»ни тилга олди

Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «ўзбек дўстлари»ни тилга олди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида «Бухоро, Самарқанд каби қадим шаҳарлари ила буюк бир маданиятнинг меросчиси — Ўзбекистонда TIKA’нинг ифтор дастурхонларида меҳмон бўлган ўзбек дўстларимизнинг бутун Туркияга саломлари бор!» мазмунидаги пост қолдирди.

«Кўнглимиз бир – дастурхонимиз бир» ((#GönlümüzBirSoframızBir) хештеги остида нашр қилинган постга Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги нодир тарихий ёдгорликлар тасвирлари акс этган видеоролик ҳам илова этилган.

Роликда Туркия президенти айтган Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеъридан парча, мамлакат тинч-тотувликда яшаётган турли миллат вакилларининг Ўзбекистон — Туркия дўстлигига оид фикр-мулоҳазалари, қардош турк халқига йўллаган Рамазон ойи табриклари жой олган.

Маълумот ўрнида, Туркия президентининг Тwitter’даги саҳифаси 6 миллион 617 минг, Facebook’даги саҳифаси эса 1 миллион 787 минг нафар муштарийга эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «ўзбек дўстлари»ни тилга олди