date

Порошенконинг уйи олдида фаерлар ва шиналар ёқилди

Порошенконинг уйи олдида фаерлар ва шиналар ёқилди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг уйи унинг ҳибсга олинишини талаб қилаётган миллатчилар томонидан ҳужумга учради. Уйга фаерлар улоқтирилган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Юзга яқин фаол Порошенконинг Киев яқинидаги посёлкадаги уйи олдида фаерлар ва шиналар ёқишган. Миллатчилар, шунингдек, уй олдига карнайлар ўрнатишган. Таъкидланишича, улардан ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар янграб турган. Намойишчилар Порошенко ва унинг сафдошларини “Укроборонпром”даги коррупция можароси бўйича жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда.

Оломон “Порошенко панжара ортига” деб ҳайқирган.

Акция иштирокчилари собиқ президентнинг талон-тарожликларга алоқадорлиги яқин орада тергов қилина бошланмаса, норозиликларни қанча талаб этилса, шунча давом эттириш билан таҳдид қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенконинг уйи олдида фаерлар ва шиналар ёқилди