
Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий боғига ташриф буюрган туристлар ёввойи табиатда омон қолишга интилаётган леопардни тасвирга олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Nationаl Geographic.
Видеода бир тўда шоқоллар касаллиги ёки қариб қолгани сабаб кучсизланиб қолган леопардга ташланаётгани тасвирланган. Леопард қийинчилик билан шоқоллардан қочиб кетган. Шунга қарамай йиртқичлар тўдаси уни кузатишда давом этган.
Леопардлар мушуксимонлар оиласига кирувчи эпчил жонзот ҳисобланиб, уларнинг катталиги 2—2,5 мтергача етади. Узунлигининг асосий қисмини думи ташкил этади. Дўғдор шоқолларнинг катталиги эса 1,3 метргача етади. Ҳар қандай можароли вазиятда ҳам леопард шоқоллар билан урушмайди, шунчаки дарахтга чиқиб қолиб беркинишни маъқул кўради.
Крюгер Миллий БоғиЖанубий АфрикаЛеопардлар ТасвирлариЁввойи ТабиётШоқоллар ТўдасиЖонзотлар Оиласи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар