13:30 / 19.06.2019
2 977

Қозон шаҳрида кечаси йўловчиларни тўнаган 2 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Қозон шаҳрида кечаси йўловчиларни тўнаган 2 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Қозон шаҳрида йўловчиларини ўмарган ўзбекистонлик фуқароларнинг икки нафари қўлга олинди, қолганини қидириш билан маҳаллий полиция шуғулланмоқда, деб хабар беради Sputnik.

Тергов версиясига кўра, Нова-Савиново туманида жиноятни камида олти киши амалга ошириб келган.

«10 июнь куни ‘Савиновo’ полициясига икки нафар жабрланувчи мурожаат қилди. Уларнинг маълум қилишича, Чуйкова кўчасида кечаси номаълум шахслар ҳужум қилиб, уларга тегишли буюмларни олиб қўйган: телефон, сумка, симсиз қулоқчин, пул ва банк карталари. Етказилган моддий зарар 50 минг рублдан ортиқроқ», — дейилади Қозон шаҳри ИИБ хабарида.

Эртасига куни эса худди шу каби шикоят билан яна бир неча киши мурожаат қилган.

12 июнь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Маълум бўлишича, бирининг ёши 18 да, иккинчисини 23 да бўлган гумонланувчилар Ўзбекистон фуқароси.

Йигитлар ўз айбини тан олган. Жиноий гуруҳ тўрт кишидан иборат бўлган. Ҳозирда қолган жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозон шаҳрида кечаси йўловчиларни тўнаган 2 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди