date
views 3 958

Америкаликлар «Олтин астероид»га экспедиция юборади. У Ер юзидаги барчани миллиардерга айлантириши мумкин

Америкаликлар «Олтин астероид»га экспедиция юборади. У Ер юзидаги барчани миллиардерга айлантириши мумкин
Фото: Pixabay
Америкаликлар 2022 йилда Марс ва Юпитер ўрасида жойлашган Психея космик объектига ўз миссиясини юборади. Мазкур объект «олтин астероид» номини олган, деб хабар беради Дарё нашри.

Астероид орбитасига қадар парвоз 2026—2027 йиллар оралиғида давом этиб, унинг устида 20 ойдан ортиқ вақт қолинади. Олимлар осмон жисмини махсус қурилмалар ёрдамида тадқиқ қилиш ниятида: ультраспектрал томограф, гамма-нурли ва нейтронли спектрометр ва магнитометр.

Психея Ой массасининг бир фоизини ташкил этади. Унинг таркибида платина, темир, никел ва олтин мавжуд. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, астероиднинг умумий қиймати 700 квинтиллион долларга тенг. Бу ер юзидаги барча одамларни миллиардер қилишга етади.

NASA астероидга экспедицияни илм-фан жиҳатидан, Қуёш тизимини ўрганиш учун жўнатмоқда. Бироқ бир қатор компаниялар астероидлардан қимматли металларни олиб келиш — истиқболли саноат эканлигини таъкидламоқда.

Allied Maket Research таҳлилчиларининг ҳисоб китобларига кўра, 2025 йилга бориб астероидлардан қимматли металларни қазиб олиш бюджети давлат ва хусусий инвестициялар ҳисобига 3,8 миллиард долларга етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликлар «Олтин астероид»га экспедиция юборади. У Ер юзидаги барчани миллиардерга айлантириши мумкин