22:06 / 05.07.2019
2 460

Камбожада "бойлар учун" хусусий турма қурилмоқда

Камбожада "бойлар учун" хусусий турма қурилмоқда
Камбожа пойтахтида Прей Сар қамоқхонасининг юқори даражадаги қулайликларга эга “тижорат” камераларига эга бўлган махсус қаноти қурилиши якунига етмоқда, деб хабар берди Phnom Penh Post газетасига таяниб Kun.uz нашри.

Қамоқхонанинг янги қанотини хусусий компания қурмоқда. Компания 45 йил давомида ушбу бўлимнинг оператори сифатида фаолият кўрсатади, сўнгра янги қанот давлат ихтиёрига ўтади.

Қамоқхонанинг янги қанотидаги камералар бошқа қамоқхоналардаги камераларга нисбатан каттароқ бўлади. Камералар тўрт тоифага бўлинган: улар бир, икки, уч ёки тўрт кишига мўлжалланган. Бу камералардаги жойлар қамоқ муддати давомида етарлича пул тўлай оладиган маҳбусларга мўлжалланган.

Қамоқхонанинг “тижорат” қанотини қуриш қарори маблағи етарли бўлган маҳбусларнинг қулай шароитларда жазо ўташлари ва давлатга қўшимча даромад келтириш мақсадида 2016 йилда қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камбожада "бойлар учун" хусусий турма қурилмоқда