
Фото: «The Guardian» / Ризо Азиз.
Кўп миқдордаги пулни ўзлаштиришда гумон қилинган Ҳолливуд продюсери Ризо Азиз Малайзияда қўлга олинди. Бу ҳақда «The Guardian»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.
Нашр ёзадики, Азиз, унинг онаси, ўгай отаси (Малайзия собиқ бош вазири Нажиб Раззоқ) ва эски таниши давлат ғазнаси (Нажиб Раззоқ назорати остида бўлган «1MDB» жамғармаси)даги 4,5 миллиард АҚШ доллари қийматидаги пулларни гум қилганликда айбланишяпти.
Мамлакат ҳукумати Ризо Азиз бу пулларни ўзининг фильмларига ишлатиб юборган бўлмасайди, деган тахминда.
Ризо Азиз — «Уолл-стритдаги бўри» фильмига продюсерлик қилган «Red Granite Pictures» компанияси асосчиси ва хўжайини.

«Уолл-стритдаги бўри» фильмидан кадр.
Аслида санъатда ҳаётга эмас, ҳаётда санъатга тақлид кучлироқ, деганлари шу бўлса керак-да.
Ризо АзизМалайзия ҳукуматиПулни ЎзлаштиришҲолливуд ПродюсериMDB ЖамғармасиУолл-стритдаги Бўри Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар