Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат ички ишлар вазирлиги бош тергов бошқармасига сўроққа чақиртирилди.
“У 9 июль эрталаб сўроққа келиши керак”, деб маълум қилинган бошқармада.
Таъкидланишича, чақириқ қоғозини милиция ходимлари Атамбоев уйи ёнида у асос солган Социал-демократик партия вакили Таалайбек Усубалиевга топширишган. Атамбоев сўроққа гувоҳ сифатида чақиртирилган.
Қирғизистон парламенти 20 июнда прокуратурага Атамбоевнинг номига билдирилган айбловлар рўйхатини топширган. Депутатларнинг фикрича, собиқ президент Бишкек иссиқлик электр марказини модернизация қилишдаги коррупцияга, жиноий гуруҳ етакчиси Азиз Батукаевнинг қалбаки тиббий маълумотномалар асосида озод қилинишига, ҳокимиятни тортиб олиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга алоқадор. Бош прокуратура ушбу айбловларни қисман қўллаб-қувватлаган. Агар суд Атамбоевни айбдор деб топса, унга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Собиқ президентнинг ўзи депутатларнинг айбловларини тутуруқсиз деб атаган. Атамбоев агар уни қўлга олишга ҳаракат қилинса, қаршилик кўрсатиб, қурол билан ўзини ҳимоя қилишга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди