19:56 / 31.07.2019
4 677

Эмомали Раҳмоннинг ғазабига учраган амалдорнинг тақдири маълум бўлди

Эмомали Раҳмоннинг ғазабига учраган амалдорнинг тақдири маълум бўлди
Май ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон сўроққа тутиб, ёлғон гапираётганини фош қилган Душанбе божхона хизмати биринчи терминалининг собиқ раҳбари Шаҳбоз Ражабзодага нисбатан ҳеч ким жиноий иш қўзғатмаган.

“Шаҳбоз Ражабзода устидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмади”, - дея иқтибос келтиради Sputnik Тожикикистон мамлакатнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Cулаймон Султонзода сўзларидан.

Эслатиб ўтамиз, баҳор ойида Эмомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан бўлган йиғилишда Ражабзодани сўроқ қилиб, ёлғон гапираётганини фош қилган эди.

Унинг гуноҳи бошидаги сочидан ҳам кўплигини айтиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишини буюрган эди. Шу билан бирга, давлат раҳбари унинг ҳали ёш эканини ҳисобга олгани, акс ҳолда камида 15 йилга қамалиши мумкинлиги қайд этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эмомали Раҳмоннинг ғазабига учраган амалдорнинг тақдири маълум бўлди