13:03 / 08.08.2019
3 111

Жээнбеков: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди

Жээнбеков: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди
Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Республикаси конституцияси ва қонунларини қўпол равишда бузиб, қонун доирасидаги тергов тадбирларини ўтказишга кескин қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 8 август куни Қирғизистон Республикаси хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Жээнбеков Қирғизистон Республикаси ҳуқуқий давлат эканлигини таъкидлади. Давлатнинг вазифаси - барча фуқаролар томонидан қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.

«Давлат раҳбари хавфсизлик кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, мамлакатда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча чораларни кўриш зарурлигини таъкидлади. Шу сабабли шошилинч чоралар кўриш керак», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Вазият юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Орозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, бош прокурор Откурбек Джамшитов маълумот беришди.

Мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Бошқа тафсилотлар номаълум.

Охирги маълумотларга кўра, Атамбоевнинг қароргоҳи штурми вақтида 48 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. Махсус кучлар собиқ президентни ушлашнинг уддасидан чиқишмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жээнбеков: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди