
Фото: Knews
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига таслим бўлди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг штаби хабар қилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.
«Атамбоев ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди», - дея маълум қилган штаб вакили.
Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган. У билан музокаралар жуда узоқ давом этгани, бироқ Атамбоев таслим бўлгани билдирилмоқда.
Бундан бироз аввалроқ Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича янги амалиёт бошланганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситалардан фойдаланган.
Маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалар ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини ўраб олишган. Ходимлар бир қисми қароргоҳ ичига киргани, Атамбоев тарафдорларидан бир гуруҳи эса воқеа жойидан узоқлашгани айтилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар