14:30 / 11.08.2019
3 311

Тожикистонда Қурбон ҳайити арафасида нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Қурбон ҳайити арафасида нархлар кескин ошиб кетди
Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди.

Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар уч кун олдин 25-30 сомоний турган бўлса, энди бу полиз маҳсулотларини 50 сомонийдан паст нархда тополмайсиз.

Шафтолилар нархи ҳам икки карра ошган, бир килоси 8-10 сомоний турган мевалар бугун 10-25 сомонийдан сотилмоқда.

Шунга қарамай, муқаддас айём - Қурбон ҳайити арафасида барча бозорлар харидорларга тўла. Тожикистонликлар байрамона дастурхон тузаш учун озиқ-овқат олгани чиқишган.

Сал олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат фуқароларини Қурбон ҳайити билан табриклай туриб, шоҳона дастурхондан наф йўқлигини, байрамларда ўйламай қилинадиган сарф-ҳаражатлар оила бюджетига мақсадсиз путур етказишини эслатиб ўтган эди.

Жорий йил ушбу қоидани бузган мусулмонлар 5 минг сомоний, ёхуд 530 долларга яқин жарима тўлашга мажбур бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда Қурбон ҳайити арафасида нархлар кескин ошиб кетди