Фото:«ABC News»
Ўтган ҳафта мобайнида АҚШ президенти Доналд Трамп 21 маротаба ёлғон баёнот берди, деб хабар қилмоқда Daryo.uz нашри.
Телеканалнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу беш ҳафта мобайнидаги энг яхши натижа. Бу ҳисоб давлат раҳбари қанча сўзлашига боғлиқ. Ўтган ҳафтада у 56 дақиқа сўзлаган, бу эса январь ойидан буён энг кам кўрсаткич.
Маълумотга кўра, у демократлар, Хитой билан савдо уруши, Шимолий ва Жанубий Корея ҳақида ёлғон баёнотлар қилган.
Масалан, Трамп Хитойнинг иқтисодий ўсиш даражаси 35 йил ичидаги энг ёмон ҳолатда эканини айтган. Аммо икки ҳафта аввалги баёнотида у бу кўрсаткични 27 йил ичидаги энг ёмон ҳолат, дея баҳолаган.
Яна бир мисол, у АҚШ сенатори Шеррод Браунни президентликка номзод сифатида ёдга олган, лекин сенатор ҳеч қачон бу лавозимга даъвогарлик қилмаган. Шунингдек, у республикачилар орасида унинг рейтинги 94 фоиз эканини айтган, аслида эса бундай статистик маълумот ҳеч қаерда эълон қилинмаган.
Таъкидланишича, АҚШ раҳбари энг кўп журналистлар билан гаплаётганда адашади. Бундан ташқари «Twitter»даги саҳифасида ва оммавий нутқларида ҳам хатоликларга йўл қўяди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди