14:30 / 19.08.2019
4 854

Нетаньяҳунинг рафиқаси Киевда самолёт ёнига олиб чиқилган нон бўлагини ерга ташлаб юборди (видео)

Нетаньяҳунинг рафиқаси Киевда самолёт ёнига олиб чиқилган нон бўлагини ерга ташлаб юборди (видео)
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг рафиқаси Сара Киевга ташрифи чоғида самолётдан тушишига олиб чиқилган нон бўлагини ерга ташлаб юборди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Интернетда эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, самолёт қўнганидан сўнг трап ёнида анъанавий украин либосини кийган уч қиз эр-хотинни кутиб олган ҳамда уларга нон ва туз таклиф қилишган.

Ҳукумат раҳбари ноннинг бир бўлагини синдириб олиб, тузга ботирган ва тишлаган, кейин эса хотинига узатган. Сара Нетаньяҳу олган нон бўлагига ҳайрон бўлиб қараган ва ерга ташлаб юборган.

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, Нетаньяҳунинг рафиқаси Киевга парвоздан олдин ҳам яхши кайфиятда бўлмаган, сабаби у лайнерга чиқиш пайтида ўзи билан етарли даражада яхши кўришмаган кема қўмондонидан ғазабланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяҳунинг рафиқаси Киевда самолёт ёнига олиб чиқилган нон бўлагини ерга ташлаб юборди (видео)