date
views 7 365

2014 йилда дунёдаги қочқинлар сони 46,3 миллион нафарга етди

2014 йилда дунёдаги қочқинлар сони 46,3 миллион нафарга етди

БМТнинг қочқинлар муаммоси билан шуғулланувчи бўлими 2014 йил давомида дунё бўйича 46,3 миллион киши қочқинга айланганини маълум қилди. Бу эса, рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақида ташкилот маълумотига асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“2014 йилги ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйича ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони мисли кўрилмаган даражада ўсганини кўрамиз”, – дейди БМТнинг қочқинлар иши бўйича комиссари Антониу Гутерреш.

Ушбу миқдорнинг ўсишига асосий сабаб сифатида Яқин Шарқ ва Африкадаги ҳарбий можаролар келтириб ўтилади.

Шунингдек, БМТ маълумотида 2015 йилда бу қочқинларга ёрдам учун 16 миллиард доллар талаб қилиниши билдирилган.

Фото: РИА Новости
Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2014 йилда дунёдаги қочқинлар сони 46,3 миллион нафарга етди