17:30 / 27.08.2019
3 575

Алмазбек Атамбаев ҳибсхонада турмуш ўртоғи билан учрашди

Алмазбек Атамбаев ҳибсхонада турмуш ўртоғи билан учрашди
Фото: Султан Досалиев
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳибсхонада турмуш ўртоғи Раиса билан учрашди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарёв маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси учрашув ҳақидаги илтимосни қондирган. Атамбаевнинг бошқа яқинлари, жумладан, болалари бундай сўров билан мурожаат қилмаган.

—Эр-хотин нима ҳақда суҳбатлашгани, учрашув қанчага чўзилганини билмайман. Аммо Атамбаев ўзини яхши ҳис этяпти, қўшимча илтимослар бўлмади, — дейди адвокат.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбаев ҳибсхонада турмуш ўртоғи билан учрашди