16:56 / 28.08.2019
3 966

Forbes Россиянинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди

Forbes Россиянинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди
Forbes Россиянинг ўнта энг бой оилалар кланларининг олтинчи йиллик рейтингини тузди. Бир йил давомида уларнинг умумий бойлиги 300 миллион долларга кўпайиб, 25,3 миллиард долларга етган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини беш йилдан буён Михаил Гуцериев клани эгаллаб келмоқда. Оиаланинг умумий бойлиги 5,65 миллиард долларга баҳоланган. Журнал маълумотларига кўра, уларнинг ўтган йилги бойлиги бундан кўпроқ — 5,97 миллиард доллар бўлган.

Иккинчи ўриннни Ротенберг оиласи эгаллаган. Уларнинг умумий бойлиги йил давомида 4,85 миллиард доллардан 5,18 миллиард долларгача ошган, лекин 4 йил аввалги кўрсаткич — 5,55 миллиард долларга етмаган.

Тўртинчи ўриндан Татаристон биринчи президенти Минтимер Шаймиевнинг ўғиллари Радик ва Айрат жой олган. Уларнинг бойлиги йил давомида 320 миллион доллардан 2,8 миллиард долларгача ошган.

Қолган оилалар рейтингда қуйидагича жойлашган: Гапонсевлар (2 миллиард доллар), Евтушенковлар (1,94 миллиард долларов), Раҳимқуловлар (1,89 миллиард доллар), Линниклар (1,6 миллиард доллар), Саркисовлар (1,6 миллиард доллар), Бажаевлар (1,51 миллиард доллар) ва Михайловлар (1,16 миллиард доллар).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes Россиянинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди