19:09 / 02.09.2019
3 430

Россия посёлкасидаги узоқ кутилган янги кўприк очилган кунининг эртасига қулаб тушди

Россия посёлкасидаги узоқ кутилган янги кўприк очилган кунининг эртасига қулаб тушди
Фото: Анастасия Пристав
Свердловск областининг Филькино посёлкасида Каква дарёси устига қурилган янги кўприк очилиш маросимининг эртасига қулаб тушди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Аҳоли бу кўприкни 2017 йилдан буён кутаётганди. Уларга аввалига баландлиги беш ва эни 1,5 метрли кўприк қуриб бериш ваъда қилинганди. Кейин эса эни бир метрли кўприк қурилди.

«Жудаям тор. Бир суткадан сўнг қулаб тушди», — деди нашр билан суҳбатда посёлкада яшовчи Анастасия Пристав.


Серовский шаҳар округи раҳбари Василий Сизиковнинг айтишича, кўприк қурилиши давом этмоқда ва ҳали фойдаланишга топширилмаган.

Каква устидаги кўприк 2017 йилда бузилиб кетган, маъмурият аҳолига дарёни кечиб ўтишда қайиқлардан фойдаланишни таклиф қилганди. Прокуратура буни хавфли деб топган, суд мэрияга кўприкни тиклашни топширганди. Аммо ҳокимият бу қарор устидан шикоят қилгач, тергов қўмитаси амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия посёлкасидаги узоқ кутилган янги кўприк очилган кунининг эртасига қулаб тушди