18:38 / 18.09.2019
3 053

Ашхабод марказий кўчаларида аёллар бошқарувидаги автомобиллар ҳаракатланиши ман этилмоқда

Ашхабод марказий кўчаларида аёллар бошқарувидаги автомобиллар ҳаракатланиши ман этилмоқда
Фото: Trend
Ашхабодда сентябрь ойи бошидан марказий кўчаларда аёллар бошқарувидаги автомобиллар ҳаракатланишига тақиқ жорий этилди.
Расман янги қоидалар ҳақида маълум қилинмаган, бироқ тақиқ мавжудлигини Ашхабод йўл полицияси ходимлари тасдиқламоқда.

Машина ҳайдаётган аёллар марказий магистрал — Президент саройи ва Олимпия шаҳарчаси марказий биноси жойлашган Туркманбоши шоҳкўчасида оммавий тўхтатилмоқда. Уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомобиллари тортиб олиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасининг марказий офисига олиб борилмоқда.

Айрим ҳолатларда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари марказий магистралда юриш мумкин эмаслиги ҳақида оғзаки огоҳлантириш билан чекланмоқда, баъзан эса мигалкалар билан астойдил таъқиб қилиб, қўшни кўчаларда ҳам ушламоқда.

Мазкур тақиқ 27 сентябрда мамлакатда Мустақиллик куни нишонланиши билан изоҳланмоқда. Байрам арафасида Ашхабоднинг айрим ҳудудларида ертўла, ярим ертўла ва биноларнинг биринчи қаватида жойлашган дўкон ва фирмалар ҳам ёпилмоқда.

Расмийлар автомобиль бошқараётган аёллар таъқиб қилиниши ҳолатлари борасида сукут сақламоқда. Йил бошида уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳам оммавий тарзда олиб қўйилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашхабод марказий кўчаларида аёллар бошқарувидаги автомобиллар ҳаракатланиши ман этилмоқда