18:28 / 22.09.2019
2 269

Порошенко: «Ҳеч кимдан қўрқмайман. Бу болакайлар Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаганларнинг биринчиси эмас»

Порошенко: «Ҳеч кимдан қўрқмайман. Бу болакайлар Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаганларнинг биринчиси эмас»
Фото: REUTERS/Gleb Garanich
Украинанинг бешинчи президенти Пётр Порошенко бунга қадар уни жавобгарликка тортиш бўйича бир нечта уринишлар бўлгани, шу боис қамоқ жазосидан қўрқмаслигини айтди.

«Мен ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайман, сиёсий ҳамроҳларим ҳам ҳеч нарсадан қўрқишмайди. Мен узоқ йиллар мухолифатда бўлганман. Бу болакайлар эса (Украинанинг янги ҳукумати – таҳр.) Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаган биринчи одамлар эмас», – деди собиқ президент Украинанинг «5» телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи ҳимояланиш учун кўплаб механизмларга эгалигини қайд этиб ўтган. Порошенконинг таъкидлашича, Украина суди унга қарши қарор чиқарган тақдирда бу энг аввало давлат ва ҳокимиятга берилган зарба бўлади.

Маълумот учун, 2014-2019 йилларда Украинани бошқарган Пётр Алексеевичга нисбатан бир нечта жиноий ишлар очилган. У давлатга хиёнат, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқлардан бўйин товлаш, суд ҳокимиятини узурпация қилиш каби жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Бунга қадар украиналик 100 нафар депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилгани, унга тегишли банкда тинтув ўтказилгани ва унинг заводларидан бирига суд томонидан тақиқ қўйилгани ҳақида хабарлар бериб келинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко: «Ҳеч кимдан қўрқмайман. Бу болакайлар Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаганларнинг биринчиси эмас»