00:11 / 27.09.2019
3 521

Собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тансоқчиси ҳибсга олинди

Собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тансоқчиси ҳибсга олинди
Бишкекнинг Первомайск туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тансоқчиси Канат Сагинбаевни ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда суд девонхонасида маълум қилинган.
“Суд қарорига кўра, у 8 октябргача 1-тергов изоляторига жўнатилган”, дейилган хабарда.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими бўлган Сагинбаев собиқ давлат раҳбарларига қонун бўйича белгиланган давлат қўриқчиси сифатида Атамбоевга бириктирилган бўлган. Атамбоевни қўлга олиш бўйича махсус операция вақтида Сагинбаев ўз лавозимини тарк этиш ҳақида буйруқ олмаган ва собиқ президентни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан қўриқлашни давом эттирган. 20 сентябрда у қўмитадан бўшатилган. Унга нисбатан “Бир гуруҳ шахслар томонидан қотиллик амалга ошириш”, “Оммавий тартибсизликлар”, “Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш” ва “Терговчи ёки бошқа мансабдор шахс ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш” моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 августда Бишкекдан 20 км узоқликдаги Қўй-Тош қишлоғида Атамбоевни уйида қўлга олиш бўйича операция ўтказишган. Улар Атамбоев тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президент тарафдорлари бунга жавобан ўт очган. Атамбоевни эртаси куни қўлга олишга муваффақ бўлинган. Таъкидланганидек, операция вақтида 136 киши жабрланган, бир махсус жангчи ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тансоқчиси ҳибсга олинди