10:15 / 29.09.2019
2 461

Борис Жонсонга қарши жиноий иш очилиши мумкин

Борис Жонсонга қарши жиноий иш очилиши мумкин
Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга нисбатан жиноий иш очилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times газетасига асосланиб Kun.uz хабар берди.

У 2008-2016 йилларда Лондон мэри бўлган вақтда мансабини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Жонсонга нисбатан The Sunday Times газетасида эълон қилинган айбловлар полиция ҳаракатини назорат қилиш мустақил бошқармаси (IOPC) томонидан ўрганилмоқда. Жонсон Лондон мэри лавозимида фаолият юритган чоғида пойтахт полицияси ишини бошқарган, шу боис IOPC зарурият туғилса шаҳарнинг собиқ раҳбарига қарши суриштирув бошлаш ваколатига эга.

Айбловлар Жонсон ва америкалик ёш тадбиркор аёл Женифер Акури ўртасидаги алоқаларга тааллуқли. The Sunday Times нашри маълумотига кўра, Акури 2013-2014 йилларда ўз бизнесини ривожлантириш учун давлат гранти сифатида 126 минг фунт стерлинг олган.

Шунингдек, Жонсоннинг босими остида Акури Исроил, Малайзия, Сингапур ва АҚШга борган учта Британия делегацияси таркибига киритилган.

Газетанинг ёзишича, Жонсон аёлнинг Лондон марказидаги хонадонига тез-тез бориб турган.
Ҳозирда Буюк Британияда Жонсон ҳукумати ва Британия парламентидаги мухолиф кучлар ўртасида кескин сиёсий кураш кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсонга қарши жиноий иш очилиши мумкин