Чикаго аэропортида «қутурган» машинанинг тартибсиз ҳаракати «Форсаж» фильми услубида тўхтатилди (видео)

  • 02 октябрь 2019, 12:12
  • 796
  • Дунё
  • Чикаго аэропортида «қутурган» машинанинг тартибсиз ҳаракати «Форсаж» фильми услубида тўхтатилди (видео)
    Фото: Meduza
    Чикагодаги О’Хара халқаро аэропорти ходимлари борт озиқ-овқатлари ортилган ва бошқарувини йўқотган машинага қарши курашишига тўғри келди, деб ёзади Дарё нашри.

    Катта эҳтимол билан машинанинг тезликни оширувчи педали босилиб қолган ва ўзига яқин турган самолёт ҳамда аэропорт ходимларига айлана шаклида ҳаракатланиб зарар етказиши мумкин эди. Аэропортдаги йўловчилар воқеани видеога олиб, Twitter’га юклаган.

    Роликдаги воқеа «Форсаж» фильмининг серияларини эслатиб юборади: машина тинимсиз айланмоқда ва ундаги озиқ-овқат ҳамда ичимликлар тўрт томонга сочилиб кетмоқда. Аэропорт ходими «қутурган» машина самолётга тўқнашишга яқин турган бир вазиятда бошқа бир юк ортувчи машинада унинг йўлига чиқиб фалокатнинг олдини олди.

    Тўқнашувдан сўнг юк ортилган арава айланишдан тўхтади ва хавф-хатар ортда қолди. Томошабинлар жасорат кўрсатган ходимни олқишлади.
    Ҳодиса натижасида ҳеч ким талофат кўрмаган, лекин рейслардан бири 10 дақиқага кечиккан.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Чикаго аэропортида «қутурган» машинанинг тартибсиз ҳаракати «Форсаж» фильми услубида тўхтатилди (видео)