
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзига нисбатан вакиллар палатаси бошлаган импичмент жараёнини давлат тўнтариши деб атади.
«Бўлиб ўтаётган жараён импичмент эмас, давлат тўнтариши деган хулосага келяпман», — деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, буларнинг бари одамларнинг овози, уларнинг эркинлиги, дини, армияси, чегарадаги девор ва Қўшма Штатлар фуқароларининг ҳуқуқларини олиб қўйиш учун қилинмоқда.
Аввалроқ Трамп видеомурожаат билан чиқиб Демократик партиянинг ҳаракатлари «улкан ёлғон» эканлигини айтганди.
25 сентябрь куни вакиллар палатаси раиси демократ Нэнси Пелоси Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланганини эълон қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар