Уйсиз россиялик аёл метрода куйлаб ўн минглаб доллар ишлади

  • 03 октябрь 2019, 11:47
  • 1 532
  • Дунё
  • Уйсиз россиялик аёл метрода куйлаб ўн минглаб доллар ишлади
    Американинг Лос-Анжелес шаҳри метросида куйлаётган аёл мусиқий маълумоти бор Россия фуқароси бўлиб чиқди.

    Лос-Анжелеса полициясининг расмий аккаунтида аёл метро бекатларидан бирида италиялик бастакор Пуччини операсидан ария куйлаётгани акс этган видео эълон қилинган. Бир неча кун ичида видео 900 минг марта кўрилган.

    Аёлни Los Angeles Times журналистлари излаб топган, у АҚШга 30 йил олдин кўчиб ўтган 52 ёшли Россия фуқароси Эмили Замурка бўлиб чиққан. Аёл телевизор орқали опера ижрочиларидан куйлашни ўрганганини, ўзи эса мусиқа мактабида скрипка ва фортепианода ўқиганини сўзлаб берган.

    Аввалига Замурка Миссурида яшаб, ресторан, қариялар уйларида ишлаган кейин эса Вашингтон штатидаги Ванкувер шаҳрига кўчиб ўтган. Ошқозонидаги оғриқ сабабли у Лос-Анжелесдаги касалхоналардан бирига ётқизилган.

    Шундан сўнг у мусиқа билан шуғулланишга қайтган. Аммо пули етмагани сабабли у кўчада скрипка чалиб кун кўра бошлаган. Кунларнинг бирида унга кўчада безорилар ҳужум қилиб, асбобини олиб қўйган. Замурка не смогла оплатить счета, и хозяин квартиры, в которой она жила, попросил ее съехать. Шундан буён аёл пулдан жуда қийналиб қолган.

    Ҳозирда Лос-Анжелес полицияси Замурка доимий иш ва бошпана билан таъминланиши устида бош қотирмоқда. GoFundMe ҳайрия жамғармаси эса унинг учун 46 минг доллардан ортиқ пулни ёрдам сифатида йиғиб берган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Уйсиз россиялик аёл метрода куйлаб ўн минглаб доллар ишлади