БААлик илк фазогир Ерга қайтди (видео)

  • 03 октябрь 2019, 21:35
  • 605
  • Дунё
  • БААлик илк фазогир Ерга қайтди (видео)
    “Союз МС-12” кемасининг бошқарилувчи қурилмаси Халқаро коинот станцияси экипажининг 3 аъзоси билан Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 147 км узоқликда қўнди.
    Қурилма бортида россиялик Алексей Овчинин, америкалик Ник Хейг ва БААлик илк фазогир Ҳазза ал-Мансурий бўлган.

    Овчинин ва Хейг коинотда 203 кун бўлишди, ал-Мансурийнинг коинотга саёҳати эса 8 кунгина давом этди. “Союз МС-12” кемаси ХКС таркибида 15 мартдан бери бўлган.

    Ҳозирда коинот станциясида италиялик астронавт Луки Пармитано бошчилигидаги экипаж аъзолари – россиялик Александр Скворцов ва Олег Скрипочка, NASA астронавтлари Эндрю Морган, Кристина Кук ва Жессики Меир қолмоқда.

    Илк араб фазогири Ҳазза ал-Мансурий 25 сентябрда “Союз МС-15” кемасида Олег Скрипочка ва Жессика Меир билан бирга коинотга парвоз қилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » БААлик илк фазогир Ерга қайтди (видео)