Жамол Қошиқчининг ваҳшиёна ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди

  • 03 октябрь 2019, 22:28
  • 2 486
  • Дунё
  • Жамол Қошиқчининг ваҳшиёна ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди
    Фото: Getty Images
    Туркия махсус хизмати журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган Саудия Арабистони консуллиги биносига махфий овоз ёзиб олиш қурилмаларини ўрнатишга муваффақ бўлган. Уларда ушбу жиноятга тайёргарлик ва қотиллик режаси ёзиб олинган. Ушбу овоз ёзувларини эшитган кимсалар BBC’га унинг мазмуни ҳақида гапириб берган.

    Британиялик адвокат Ҳелена Кеннедининг сўзларига кўра, журналист бинога келгунига қадар консулликда бўлган саудиялик суд тиббиёт эксперти Салоҳ ал-Тубейгий мусиқа шовқини остида мурдани ёришни яхши кўраман деб айтган. Жумладан, «Ҳаётимда илк бор мурдани полда ёраман. Хатто қассоб ҳам бўлаклашда танани осиб қўяди, деган», — дейди Кеннеди. Шунингдек, адвокат ёзувда Қошиқчига «ҳайвон ўлжа» деб ном беришганига эътибор қаратган.

    Ёзувлардан журналистга Interpol’нинг уни ҳибсга олишга рухсатномаси борлиги ва унинг Саудия Арабистонига қайтиши зарурлиги ҳақида айтишгани англашилади. Қошиқчидан ўғлига ҳаммаси жойида экани ҳақида СМС-хабар жўнатиш талаб қилинган, аммо у бунга рози бўлмаган.

    Суддан ташқари қотилликлар масалалари бўйича БМТ махсус маърузачиси Аньес Калампар журналист аввалига ўзини қандай қисмат кутаётганлигини англамаганини қайд этди. Қошиқчи ўзини ўғирлаб кетишлари ёки инъекция укол қилишлари ҳақида сўраган. «Ушбу диалог ортидан келаётган шовқинлардан бу вақтда уни бўғишга уринаётганларини билиш мумкин. Эҳтимол унинг бошига пакет кийдиришгандир. Журналистнинг оғзини ҳам куч билан кафтлар ёки бошқа нарса билан ёпишган», — дейди Каламар.

    Аввал Туркиянинг Sabah нашри 15 нафар тажовузкорлар ва қотиллик қурбони Жамол Қошиқчи ўртасидаги суҳбат стенограммасини эълон қилганди. Унга кўра, журналистнинг сўнгги сўзлари: «Астмам бор. Бундай қилма, бўғиб ўлдириб қўясан», — бўлган. Унга қадар журналист ҳушини йўқотгунича оғзини ёпмасликни сўраган. Ёзувларда олишув овозлари, бўғишни давом эттириш ва буни яхшилаб қилиш лозимлиги ҳақида буйруқлар эшитилади. Қошиқчи ҳалок бўлгач, унинг танасининг бўлакланиш овозлари ҳам ёзиб қолинган.

    Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрида Истанбулдаги Саудия бош консуллигига ташрифидан сўнг бинодан қайтиб чиқмаганди. У бу ерга никоҳини бекор қилиш ҳамда турк аёли билан янгидан никоҳдан ўтиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш масқадида борган. Туркия ОАВ ҳуқуқни муҳафаза қилиш ва тергов органларидаги манбаларига таяниб Қошиқчининг консуллик биносида қийноққа солингани ва ваҳшиёна ўлдирилганининг далиллар борлиги ҳақида хабар қилган. Туркия ҳукумат нашри Yeni Safak овозли ёзувга асосланиб қийноқлар вақтида журналистнинг бармоғи чопиб олингани, якунда боши ҳам танасидан жудо қилинганини ёзган. Бошқа ОАВ ҳам ушбу ёзувга таяниб хабар тарқатган, бироқ турк ҳукумати далилларни оммага ошкор этмаганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жамол Қошиқчининг ваҳшиёна ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди