date
views 3 784

Лотерея чиптасига доим бир хил рақам ёзган аёл бойиб кетди

Лотерея чиптасига доим бир хил рақам ёзган аёл бойиб кетди
Мериленд штатида яшовчи фуқаро бир хил севимли рақамни лотерея чипталарига ёзиб, жэкпотни қўлга киритди. Бу ҳақда UPI портали хабар бермоқда.

63 ёшли Памела Вэндленд қизи билан ресторанга бориб бир нечта Кено лотерея чипталарини сотиб олган. Аёл ҳар ҳафтада бир неча маротаба лотерея ўйнаб, чипталарда доим бир хил тўққиз рақамини киритади.

9-19-29-39-49-59-69-79 рақамлари комбинацияси билан сотиб олинган чипта ғолибга 30 минг доллар келтирди.

Вендланд пул мукофотининг бир қисмини тўйининг 20 йиллигини нишонлашга сарфлашга, қолган қисмини оила аъзолари ўртасида тақсимлашга қарор қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лотерея чиптасига доим бир хил рақам ёзган аёл бойиб кетди