Она чақалоғининг ўлимидан сўнг ўнлаб литр кўкрак сутини эҳсон қилди

  • 04 октябрь 2019, 22:42
  • 1 494
  • Дунё
  • Она чақалоғининг ўлимидан сўнг ўнлаб литр кўкрак сутини эҳсон қилди
    Боласи туғилгандан бир соат ўтгач вафот этган америкалик касал ва эрта туғилган чақалоқларга 33 литр она сутини берди.

    Жанубий Дакота штатининг Рапид Сити шаҳридан бўлган Алексис Маррино шу йил июль ойининг охирида қиз фарзандни дунёга келтирди. Бироқ, қиз туғилгандан бир соат ўн дақиқа ўтгач, аненцефалия нуқсони туфайли вафот этди.

    Аёл ҳомиладорлик пайтида бу касаллик ҳақида билган, аммо «ҳеч бўлмаганда уни қўлида ушлаб туриш учун» қизни дунёга келтиришга қарор қилган.

    22 ёшли она ва боланинг отаси бундан жуда азият чекишди. Бироқ, аёл касалхонада янги туғилган болаларга қўлидан келганича ёрдам беришга қарор қилди. Етти ҳафта ичида у 33 литрдан кўпроқ сут олди. Маррино натижадан жуда ғурурланишини таъкидлади.
    Теглар: Она АҚШ

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Она чақалоғининг ўлимидан сўнг ўнлаб литр кўкрак сутини эҳсон қилди