00:23 / 09.10.2019
4 565

Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (видео)

Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (видео)
Россиянинг Вологодск вилоятидаги Череповец шаҳрида банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳодиса 8 октябрь куни эрталаб соат 5 да шаҳарнинг Моченков кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган банк бўлимида содир бўлган.

Маълум қилинишича, банкомат эркак уни газ ускунаси ёрдамида очмоқчи бўлган пайтда портлаб кетган. Натижада воқеа жойида эркакнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган.
Ушбу бинода истиқомат қилувчилар жабр кўрмаган. Ҳозирда терговчилар ҳодиса тафсилотларини аниқлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (видео)