Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди

  • 10 октябрь 2019, 06:00
  • 519
  • Дунё
  • Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди
    АҚШ президенти лавозимига номзод Жо Байден Украина раҳбариятидан унинг ўғли Хантер Байденга нисбатан тергов ўтказилишига эришмоқчи бўлган АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилишга чақирди.

    “Дональд Трамп ўз президентлик қасамёдини бузди, миллатимизга хоинлик қилди ва импичмент остига тушувчи ҳаракатларни содир этди”, деб айтган Байден Рочестердаги тарафдорлари олдидаги нутқида.

    “Трамп ва унинг эмиссарлари Украина етакчиларини унинг [Трампнинг] сиёсий фойдаси учун бир неча марта қўрқитганлар. Улар Украинага босим ўтказиш учун сиёсий кўмак ёки ҳаётий зарур ҳарбий ёрдамни тўхтатиб туришган. Бу жуда жиддий масала. АҚШ қайта сайланиши учун ҳар қандай ваколатини суиистеъмол қилувчи президентни ўзига эп кўролмайди”, деб айтган Байден.

    Аввалроқ демократлар Трампни ўзининг шахсий сиёсий мақсадларида Украина раҳбариятига босим ўтказишда гумон қилиб, унга қарши импичмент жараёнини бошлашганди. Бироқ Трамп айби борлигини рад этмоқда ва конгресс тергови билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда.

    Байденнинг ўғли Хантер Байден Украинадаги энг йирик хусусий газ компанияларидан бири бўлган Burisma Group директорлар кенгаши таркибига кирган. Жо Байден 2016 йилда АҚШ вице-президенти бўлган кезда Киевдан қатъий аксилкоррупциявий сиёсат ўтказишни талаб қилган ва бу сиёсат доирасида Burisma фаолиятини тергов қилиш билан шуғулланган ўшандаги бош прокурор Виктор Шокинни истеъфога чиқаришга чақирган. Кейинроқ Шокин ўз лавозимидан бўшатилган. 2017 йил августда Burisma иши бўйича тергов ёпилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди